Дунё юлдузи Селена Гомес ўйнашининг оёқларини ўпди (видео)
Дунё юлдузи Селена Гомес ва унинг машҳур продюсер севгилиси Бенни Бланко ўртасидаги муносабатлар кутилмаган бурилиш ясади. Бу сафарги воқеа нафақат мухлисларни, балки бутун интернет оламини ларзага келтирди.
Ҳамма ўрганган Disney юлдузи, 33 ёшли соҳибжамол актриса Селена Гомес навбатдаги кўрсатувда ўзини тутиши билан ҳаммани ҳайратда қолдирди. «Friends Keep Secrets» подкастининг навбатдаги сони нафақат қизиқарли суҳбат, балки ҳақиқий «бомба» воқеа билан тарихда қоладиган бўлди. Суҳбат жараёни анча эркин муҳитда ўтаётган эди. Селена Гомес ҳеч қандай такаллуфларсиз меҳмонхона полида ўтирган бўлса, унинг 37 ёшли севгилиси Бенни Бланко эса диванда ястаниб, оёқларини стол устига қўйганча суҳбатлашарди. Бироқ, воқеалар ривожи кутилмаганда ўзгариб кетди. Суҳбатнинг энг авж нуқтасида Селена кутилмаганда Беннининг оёқларига эгилиб, уларни ўпа бошлади. Бу манзарани кўрган бошловчилар ва томошабинлар кўзларига ишонмади. Дунё танийдиган юлдузнинг бу ҳаракати ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Кимдир буни «ҳақиқий севги изҳори» деб атаса, бошқалар актрисанинг бу даражада «паст кетишини» танқид остига олди. Бу кутилмаган «илтифот»дан таъсирланиб кетган Бенни Бланко ўзини тутиб тура олмади. У Селенага қараб, уни қаттиқ севишини ва бу дунёда ундан қадрлироқ инсон йўқлигини эҳтирос билан таъкидлади. Продюсернинг юзидаги бахтиёрлик ва ҳайрат унинг ҳақиқатан ҳам шок ҳолатига тушганини англатарди.
