«ОЙИЖОН, НЕГА МEН ҚОЗОҚ ЭМАСМАН?!» — ҚАТАРДА ҚОЛИБ КEТГАН РОССИЯЛИКНИНГ АЧЧИҚ ФАРЁДИ ИНТEРНEТНИ ЛАРЗАГА СОЛДИ (ВИДЕОФАКТ)

«ОЙИЖОН, НЕГА МEН ҚОЗОҚ ЭМАСМАН?!» — ҚАТАРДА ҚОЛИБ КEТГАН РОССИЯЛИКНИНГ АЧЧИҚ ФАРЁДИ ИНТEРНEТНИ ЛАРЗАГА СОЛДИ (ВИДЕОФАКТ)

Қатарда бўлиб турган Россия Федерацияси фуқароси Денис Смичек ижтимоий тармоқларда минтақадаги кескин вазият туфайли хорижий фуқароларни эвакуация қилиш жараёни ҳақида маълумот берди. «Krispmedia.kz» нашрининг хабарига кўра, муаллиф Қозоғистон Республикасининг ўз фуқароларини қайтариш борасидаги ташкилий ишларини алоҳида қайд этган.

 

Маълум қилинишича, Қозоғистон фуқаролари Саудия Арабистони орқали тизимли равишда олиб чиқиб кетилмоқда. Улар учун транзит визалари расмийлаштирилиб, Жидда шаҳридан Олмаотага бепул авиарейслар ташкил этилган. Шунингдек, эвакуация қилинаётганларга молиявий кўмак сифатида маблағ ажратилган. Муаллиф Россия фуқаролари учун ҳозирча бундай имтиёзлар кўзда тутилмаганини ирония билан таъкидлаган. Қозоғистонлик фойдаланувчилар ижтимоий тармоқларда эвакуация йўналишлари Ар-Риёд ва Жидда орқали муваффақиятли амалга оширилаётганини тасдиқлашган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: