АҚШ ва Исроил ҳужумлари натижасида халок бўлаётганларнинг 30 фоизи болалардир!..
ТЕҲРОН, 6 март — РИА Новости. Эронда АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганларнинг қарийб 30 фоизини болалар ташкил этмоқда. Бу ҳақда Эрон ҳукумати расмий вакили Фатима Муҳожироний маълум қилди.
Эрон Шаҳидлар ва фахрийлар ишлари бўйича жамғармаси 5 март куни берган маълумотга кўра, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қилган ҳужумлари қурбонлари сони 1 230 кишига етган.
«Афсуски, ҳозирги вақтга келиб ҳалок бўлганларнинг тахминан 30 фоизи болалардир», — деди у матбуот анжумани чоғида. Унинг сўзларидан иқтибосларни SNN телеканали келтирмоқда.
