Юлдуз Раджабова ва Эмре Кивилжим “ЗАГС”да: Фотолар мухлисларни ҳайратга солди

Юлдуз Раджабова ва Эмре Кивилжим “ЗАГС”да: Фотолар мухлисларни ҳайратга солди

Ўзбекистонлик машҳур актриса Юлдуз Ражабова ижтимоий тармоқларда турк актёри Эмре Кивилжим билан тушган янги фотоларни эълон қилиб, мухлисларини ҳайратга солди. Суратларда актёр ва актриса “ЗАГС” маросими муҳитида тасвирлангани кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

Юлдуз Ражабова ушбу фотоларни ўз саҳифаси орқали мухлислари билан бўлишди. Кадрларда улар никоҳ маросимига ўхшаш саҳнада кўриниш бераётгани сабабли, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида турли тахминлар пайдо бўлди.

Айрим мухлислар бу ҳақиқий тўйми ёки янги фильм ёки сериалдан лавҳа эканини қизиқиш билан муҳокама қилмоқда. Ҳозирча актриса ёки актёр томонидан бу фотоларнинг аниқ мазмуни ҳақида расмий изоҳ берилмаган.

Эслатиб ўтиш жоиз, Юлдуз Ражабова ўзининг кино ва сериаллардаги роллари билан кенг танилган. Эмре Кивилжим эса турк киносаноатидаги ёш ва машҳур актёрлардан бири ҳисобланади. Шу боис уларнинг биргаликдаги фотолари мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: