Исроил Эрон ҳудудидаги яна бир мактабга зарба берди
Исроил Эрон ҳудудидаги яна бир мактабга зарба берди, деб ёзади Fars News Agency нашри
Ҳужум оқибатида Хомейн ҳудудидаги мактаб ва бир нечта уйлар зарар кўрган.
Нашрга кўра, ўқув маркази, савдо маркази ва маъмурий биноларга ҳам зарба берилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ва АҚШ томонидан Минабдаги мактабга қилинган ҳужумда 171 нафар бола ҳалок бўлган эди.
