Юбилейни расвосини чиқаришди!..

Юбилейни расвосини чиқаришди!..

«Қизиллар» бош мураббийи Арне Слот жамоа бошқарувидаги ўзининг 100-ўйинига якун ясади. Ушбу баҳсда мерсисайдликлар «Галатасарой»га минимал ҳисобда имкониятни бой беришди. Инглизлар устози учрашув бошида бой берилган вазиятлардан афсусда эканлигини билдирди ва ҳакамлар ишидан норозилигини яширмади.

Слот Туркиядаги стадион муҳити ҳакамлар қарорига таъсир қилганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ҳакамлар меҳмонлар томонидан содир этилган энг кичик фолларни ҳам қайд этишган, бироқ майдон эгаларининг жарима майдончаси ичидаги қоидабузарликларига, жумладан, Конатенинг бекор қилинган голи олдидан Вирджил ван Дейкнинг ушлаб қолинганига эътибор қаратишмаган.

— Биз ўйинни жуда яхши бошладик ва уч-тўртта ажойиб вазият яратдик. Энг хавфли имконият Флориан Виртцда бўлган эди, аммо у бундан фойдалана олмади. Рақиб эса биринчи ҳужумидаёқ бурчак тўпи ишлаб олди ва гол урди. Биз улардан ҳар бир вазиятга худди ҳаётдаги охирги имкониятдек ёндашишни ўрганишимиз керак. Биз эса гўёки захирамизда яна ўнталаб имконият бордек ҳаракат қиламиз.

Бундай муҳитда ҳакамлар билан гаплашиш жуда қийин. Агар Ибунинг (Конате) голи ҳаққоний бекор қилинган бўлса, унда ҳакам «Галатасарой» ўйинчиларига ҳар бир тегинишимизда ҳуштак чалганидан янада қаттиқроқ хафаман. Шу билан бирга, у ван Дейкнинг футболкасидан тортишганини пайқамади. Бугунги маҳаллий муҳит фақат бизгагина таъсир қилгани йўқ шекилли.

Дўстларингизга ҳам юборинг: