ТОШКЕНТДА 9 ЁШЛИ БОЛАНИНГ ЎЛИМИГА САБАБЧИ БЎЛГАН ИККИ ШИФОКОРГА СУД ҲУКМИ ЎҚИЛДИ (ВИДЕОФАКТ)

ТОШКЕНТДА 9 ЁШЛИ БОЛАНИНГ ЎЛИМИГА САБАБЧИ БЎЛГАН ИККИ ШИФОКОРГА СУД ҲУКМИ ЎҚИЛДИ (ВИДЕОФАКТ)

Screenshot

Тошкент шаҳридаги хусусий клиникалардан бирида бурун соҳасида жарроҳлик амалиётини ўтказган 9 ёшли бола вафот этди. Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган суд иши якунланиб, масъул шифокорларга нисбатан жазо тайинланди.

Маълум бўлишича, вояга етмаган бемор бурун тўсиғини тўғирлаш мақсадида хусусий шифохонага олиб келинган. Операция жараёнида юзага келган асоратлар ва кўрсатилган тиббий ёрдамнинг етарли бўлмагани натижасида бола ҳаётдан кўз юмган.
Суд жараёнида аниқланишича, мазкур тиббиёт муассасасида зарур бўлган реанимация бўлими мавжуд бўлмаган.  Судланувчи шифокор ўз кўрсатмасида шундай деди:  «Клиникада реанимация хонаси йўқ эди. Беморнинг аҳволи оғирлашганда, раҳбариятнинг айбини ёпиш мақсадида бор имкониятларни яширишга ҳаракат қилинди».

Суд тиббий экспертиза хулосалари ва гувоҳларнинг кўрсатмаларини ўрганиб чиқиб, икки нафар шифокорни касб вазифаларига совуққонлик билан қараганликда айбдор деб топди. Уларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: