АҚШ Эронга қарши операция учун Европадан Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини кўчирмоқда
АҚШ Эронга қарши операция ўтказиш учун Европадан Ҳаво ҳужумидан мудофаа (ҲҲМ) воситаларини қайта жойлаштирмоқда. Бу ҳақда НАТОнинг Европадаги Бирлашган қуролли кучлари бош қўмондони, америкалик генерал Алексус Гринкевич маълум қилди.
«Мен Ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларимизнинг баъзиларини Яқин Шарқдаги, тўғрироғи, Яқин Шарқ яқинидаги ва Шарқий Ўрта Ер денгизидаги НАТО иттифоқчиларини ҳимоя қилиш учун ишлатдим», — деди генерал Конгресс Сенатининг Қуролли кучлар ишлари бўйича қўмитасидаги эшитувларда.
У бошқа ҳарбий ҳаракатлар майдонларидан Яқин Шарққа қўшимча ҲҲМ воситалари кўчирилаётгани ҳақидаги аниқлаштирувчи саволга тасдиқ жавобини берди.
«Ҳа, бу тўғри», — деди генерал. Гринкевич Эрон билан можаро зонасига кўчирилаётган ҲҲМ мажмуаларининг аниқ сони бўйича маълумотларни очиқламади.
Шунингдек, НАТОнинг Европадаги бош қўмондони АҚШ Европадан битта пиёдалар бригадасини олиб чиққанини, қолган ҳолатларда эса минтақадаги ҳарбий контингент сонини ўзгаришсиз сақлаб қолаётганини таъкидлади.
