Эрон дунёга ўз шартларини қўймоқда

Эрон дунёга ўз шартларини қўймоқда

Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон «ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча», Теҳрон «АҚШни тинч қўймаслигини» маълум қилди.

«Аввалроқ (АҚШ президенти Дональд) Трамп ушбу урушда тезроқ ғалаба қозонишлари кераклигини айтган эди… Урушни бошлаш осон, бироқ уни «X» тармоғидаги бир нечта репостлар билан тугатиб бўлмайди», — деди Лариджани.

Ислом республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Багаининг таъкидлашича, кемаларнинг Ормуз бўғози орқали ўтиши Эрон билан «келишув»ни талаб қилади.

«Эрон Ормуз бўғозини хавфли ҳудудга айлантиришга интилмайди, бироқ кемалар денгизда хавфсизликни таъминлаш учун у орқали ўтишда Эрон ҳарбий-денгиз флоти билан ўз ҳаракатларини мувофиқлаштириши керак», — деди у.

Шу билан бирга, мониторинг хизматлари 12 март куни Хитой нефть танкери Ормуз бўғозидан ўтганини қайд этди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: