Орзудаги юмуш: Самарқандлик чўпон йигит “интернет юлдузи”га айланмоқда(Видеофакт)
Бугунги шиддатли замон ва шаҳар шовқинидан чарчаган кўнгиллар учун Самарқанднинг яшил қир-адирлари ҳақиқий оромбахш манзилга айланди.
Ижтимоий тармоқларда оддий чўпон йигит томонидан жойлаштирилаётган видеолавҳалар нафақат юртдошларимиз, балки хорижлик кузатувчиларнинг ҳам эътиборини қозонмоқда. Табиат билан уйғунликда кечаётган кундалик меҳнат, сурув орқасидан кезиб ўтилган сокин йўллар ва тоғ чўққиларидаги беғубор лаҳзалар муштарийларни дунёнинг ортиқча ташвишлари сизни безовта қилмайдиган мафтункор гўшаларга етакламоқда.
Кўпчилик учун “орзудаги юмуш” бўлиб кўринаётган бу фаолият замирида аслида катта масъулият ва фидоийлик ётади. Қаҳрамонимизнинг содда ва самимий талқинидаги “рарақамли чўпонлик” кундалиги замонавий технологиялар ва анъанавий турмуш тарзини бирлаштирган ҳолда, томошабинга ички хотиржамлик бағишламоқда.
Глобал интернет майдонида трендга чиқаётган бундай контентлар, инсонни яна ўз илдизларига, табиат бағрига қайтишга ҳамда оддийликдан бахт топишга чорлаётгани билан аҳамиятлидир.
