Ўзбекистонлик футболчи эронликларга мурожаат билан чиқди (Видеомурожаат)
Screenshot
Эроннинг «Истиқлол» клуби аъзоси, ҳамюртимиз Рустам Ашурматов жамоа ишқибозларига видеомурожаат йўллаб, уларни қўллаб қувватлашини изҳор этди:
«Ассалому алайкум, „Истиқлол“ оиласи!
Умид қиламанки, барчангиз соғ-омон ва хавфсизликдасиз. Ўзингизни ва оилангизни эҳтиёт қилинг. Мен ҳар доим сиз биланман.
Ҳозирда Жаҳон чемпионати саралаши ва миллий терма жамоамиз ўйинларига жиддий тайёргарлик кўрмоқдаман. Тез орада чемпионат баҳсларига қайтишга тайёрман. Сизларга энг эзгу тилакларимни тилаб қоламан. Кучли бўлинг!»
Эрон ва минтақадаги мураккаб вазият фонида Рустамнинг «ўзингизни эҳтиёт қилинг» ва «хавфсизликда бўлинг» деган сўзлари мухлислар учун маънавий далда сифатида қабул қилинмоқда.
