Андижонда аёлни самосуд қилганлар қўлга олинди!.. (видео)

Андижонда аёлни самосуд қилганлар қўлга олинди!.. (видео)

Андижонда аёлнинг сочини мажбуран олиб ташлаган беш нафар шахслар қўлга олинди.
Ушбу ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб, жиноят иши қўзғатилди.
Аниқланишича, 1991 йилда туғилган аёл 1998 йилда туғилган бошқа бир аёлни турмуш ўртоғи билан ишқий муносабатда бўлганликда айблаб, ундан қасос олишни режалаштирган. Кейин икки нафар эркакни чақириб, аёлни овлоқ жойда сочини олиб ташлашни буюрган.
Натижада аёл беш нафар шахс томонидан автомобилга мажбуран ўтқазилиб, Андижон тумани Жевачи маҳалласи ҳудудидаги хилват жойда соч олиш аппарати ёрдамида олиб ташланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 137-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи сифатида беш нафар шахс процессуал тартибда ушланган. Ҳозир жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Дўстларингизга ҳам юборинг: