Туркияда автобус ағдарилиб кетиб 19 киши жабрланди
Туркиянинг Анталия шаҳрида меҳмонхона ишчиларини олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди.
Воқеа шаҳарнинг Серик туманида қайд этилган.
Ҳодиса оқибатида 19 киши жабрланган.
Воқеа жойига полиция ходимлари ва тез тиббий ёрдам ходимлари жалб қилинган.
Жароҳатланганлар касалхонага ётқизилган.