Францияда ИШИДнинг язидийларга қарши геноциди бўйича илк ҳукм чиқарилди

Францияда ИШИДнинг язидийларга қарши геноциди бўйича илк ҳукм чиқарилди

Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Бу Францияда мазкур жиноятлар бўйича ўтказилган биринчи суд жараёни ҳисобланади. Тергов маълумотларига кўра, Эссид ИШИД сафида фаолият юритган ва язидий озчилигига қарши зўравонликларда иштирок этган.

Айни пайтда, у 2018 йилда ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда. Бироқ унинг ўлими расман тасдиқланмагани сабабли суд уни сиртдан (ғойибона) суд қилиб, айбдор деб топди.

Мазкур иш халқаро миқёсда катта аҳамиятга эга бўлиб, ИШИД томонидан содир этилган жиноятлар учун жавобгарликни таъминлаш йўлида муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: