Осиё кубоги-2027 бошқа санага кўчирилиши мумкин

Осиё кубоги-2027 бошқа санага кўчирилиши мумкин

Саудия Арабистонида ўтказилиши режалаштирилган 2027 йилги Осиё кубоги бошқа муддатга кўчирилиши мумкинлиги ҳақида яна хабарлар пайдо бўлди.

Журналист Баттол ал-Кавс «In the Net» дастурида ушбу масалани кўтариб, ҳозирча гап фақат тахминлар ҳақида кетаётганини таъкидлади.

Мусобақа санаси ўзгаришига Яқин Шарқдаги ҳарбий кескинлик фонида Саудия Арабистонида хавфсизлик билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашиши сабаб бўлиши мумкин.

Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа ҳам аввалроқ зарурат туғилса, турнирни 2028 йилда ўтказиш имкониятини истисно қилмаган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: