Ботир Қодировдан сенсация: «Королева Жана» тармоқларни забт этмоқда
Ботир Қодировнинг янги «Королева Жана» номли қўшиғининг премьераси бўлиб ўтди. Ушбу ижод намунаси нафақат мухлислар, балки мусиқа ихлосмандлари орасида ҳам катта қизиқиш уйғотди.
Қўшиқнинг энг эътиборли жиҳати — унинг ноодатий услубда ижро этилганидир. Хонанда ўзига хос оҳанг ва замонавий мусиқий ечимлар орқали тингловчини илк сониялардanoq ўзига жалб эта олди. Айниқса, композициядаги оҳанглар уйғунлиги, овознинг нозик ўтишлари ва ҳиссиётга бой ижро тингловчиларда чуқур таассурот қолдирди.
«Королева Жана» қисқа вақт ичида ижтимоий тармоқларда муҳокама марказига айланишга улгурди. Мухлислар қўшиқни илиқ кутиб олиб, унинг янгича руҳда яратилганини алоҳида эътироф этмоқда. Кўпчилик ушбу асарни Ботир Қодиров ижодидаги янги босқич сифатида баҳоламоқда.
