Тошкентда $75 минг эвазига АҚШга бориш учун виза қилиб бришни ваъда қилган шахс ушланди
Маълум бўлишича, фуқаро Ш.А. ўзини гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқаро М.О.га АҚШга бориши учун «Бизнес виза» расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
У ушбу хизмат эвазига 75 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
