Тошкент давлат иқтисодиёт университети тарихий натижа қайд этди
Тошкент давлат иқтисодиёт университети “QS World University Rankings by Subject 2026” рейтингида бир қатор йўналишлар бўйича ТОП натижаларни қайд этди. Бу ҳақда университет Ахборот хизмати нашримизга маълум қилди.
Хусусан, университет Иқтисодиёт ва эконометрика мутахассислиги бўйича ТОП-300, Ҳуқуқ йўналишида ҳам ТОП-300, Ижтимоий фанлар ва менежмент мутахассислигида ТОП-500, Бизнес ва менежмент тадқиқотлари мутахассислигида эса ТОП-600 лик жаҳон рейтингларидан муносиб ўрин эгаллади. Мазкур натижалар университетда олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар, таълим сифатини ошириш, илмий-тадқиқот, инновацион фаолиятини ривожлантириш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг амалий самараси сифатида эътироф этилади.
Айниқса, “Иқтисодиёт ва эконометрика” йўналиши бўйича ТОП-300 таликка кириш ТДИУнинг ушбу йўналишда нафақат миллий, балки халқаро миқёсда ҳам рақобатбардош олий таълим муассасаси эканини яна бир бор тасдиқлайди.
