Муваффақиятга эришиш учун инстаграмни ўчириб ташлаш зарурми? Америкада муваффақиятга эришган тадбиркор ватандош ҳикояси (Подкаст)

Муваффақиятга эришиш учун инстаграмни ўчириб ташлаш зарурми? Америкада муваффақиятга эришган тадбиркор ватандош ҳикояси (Подкаст)

Founders Cafe подкастининг навбатдаги сонида UzCombinator акселератори асосчиларидан Улуғбек Исматов Twolabs AI асосчиси, дунёнинг энг нуфузли акселераторларидан бири илк «Y Combinator»га қабул қилинган Ўзбекистонлик Сардор Раҳмотуллоев билан глобал стартаплар қуриш, қандай диққатни бошқариб натижага эришиш мавзуларида суҳбатлашди. Подкастда Глобал технологик тизимнинг маркази ҳисобланган Сан-Францискода стартап асосчиси сифатида фаолият юритаётган ватандошимиз билан суҳбат қизиқ ва муҳим маълумотларга бой бўлди. Суҳбат давомида Meta каби йирик корпорациялардаги тажрибадан сўнг шахсий бизнесни йўлга қўйишнинг ўзига хос жиҳатлари таҳлил қилинди.

Мулоқотда тадбиркор ва маҳсулот ўртасидаги мутаносибликнинг аҳамияти, тўғри йўналишни танлаш ва иккинчи даражали омиллардан воз кечиш санъати, жаҳоннинг энг кучли акселераторига кириш учун зарур бўлган тайёргарлик ва фикрлаш тарзи, йирик лойиҳаларнинг тор ихтисослашувдан бошланиш сабаблари каби муҳим мавзуларда фикр юритилган.

Ушбу эпизод стартап экотизимига қизиқувчилар, бўлажак тадбиркорлар ва ўз соҳасида юқори натижаларга эришишни мақсад қилган мутахассислар учун мўлжалланган. Подкаст инглиз тилида.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: