Тошкентда метрода нотаниш қизга тегажоғлик қилган эркак қамалди
Жорий йилнинг 25 март куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида судланувчи Н.Ж.га оид суд иши кўриб чиқилди.
Аниқланишича, 2026 йил 10 февраль куни соат 07:40 атрофида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган Чилонзор йўналиши яъни Новза бекатидан Халқлар Дўстлиги бекатига кетаётган вақтида Д.А.га нисбатан номақбул бўлган ҳамда шахвоний хислатга эга бўлган шахвоний шилқимлик қилган.
МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилди ва унга шу модда билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
