Бирданига 8 та автомобиль тўқнашди
Кеча, 28 март куни Тошкент шаҳрида 8 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 11:10 ларда Чилонзор тумани “Эшонгузар” МФЙ, Чинни бозор қаршисида 8 та автомашина – 2 та Spark, 3 та Cobalt, 1 та BYD, 1 та Matiz ва 1 та Lacetti русумли автомашиналарнинг тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида Cobalt автомашинасининг 1 нафар йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
