Бўлди. Пишди. Энди умуман “Афруз” гуруҳини кераги йўқ!..

Бўлди. Пишди. Энди умуман “Афруз” гуруҳини кераги йўқ!..

Ўзбек эстрадасида ўзига хос ўрин эгаллаган “Афруз” гуруҳи 23 йиллик фаолиятидан сўнг расман тарқатилганини маълум қилди.

Гуруҳ аъзолари бу қарор осон бўлмаганини, аммо ижодий фаолиятда янги босқич бошлаш ва шахсий лойиҳаларга эътибор қараттиш учун шундай йўл тутганини таъкидлашди.

“Афруз” узоқ йиллар давомида мухлислар қалбидан жой олган кўплаб қўшиқларни тақдим этиб, ўзбек поп мусиқасида ўзига хос услуб яратган эди. Уларнинг ижоди айниқса романтик ва самимий қўшиқлари билан ёдда қолган.

Гуруҳ тарқалган бўлса-да, хонандалар келажакда якка тартибда ижод қилишни давом эттиришларини билдирган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: