Олий судга мурожаат қилиш учун “дарахтга чиқиш” каби ҳаракатлар талаб этилмайди… РАСМИЙ БАЁНОТ
Дарҳақиқат, жорий йилнинг 30 март куни фуқаро А. Ч. (1979 йилда Тошкент вилоятида туғилган) Олий суд биноси ёнида дарахтга чиқиб, ўзига оид жиноят иши бўйича чиқарилган суд қарорларидан норозилигини билдирган.
Фуқаро пастга туширилиб, жисмоний ҳолати текширилди, унга шикаст етмаганлиги аниқланди. Шундан сўнг А. Ч. Олий суд раиси Б. Исломов томонидан қабул қилиниб, унинг шикояти тегишли тартибда ўрганиш учун расмийлаштирилди.
Айтиш жоизки, фуқароларнинг суд ҳимоясидан фойдаланиш ҳуқуқи қонун билан кафолатланган бўлиб, улар Олий судга белгиланган процессуал тартибда эркин ва тўсиқсиз мурожаат қилиш имкониятига эгадир. Шу боис, мурожаат қилиш учун ноодатий ёки хавфли ҳаракатларга қўл уришнинг ҳожати йўқ.
Хусусан, мазкур ҳолатдан келиб чиқиб таъкидланадики, Олий судга мурожаат қилиш учун “дарахтга чиқиш” каби ҳаракатлар талаб этилмайди ва бундай усуллар масалани ҳал этишга хизмат қилмайди. Аксинча, мурожаатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва шакллар орқали амалга оширилиши лозим.
Олий суд матбуот котиби
