Тошкентда фаровон яшаш учун қанча топиш керак?

Тошкентда фаровон яшаш учун қанча топиш керак?

Дунё бўйлаб истеъмол, кўчмас мулк нархлари ва ҳаёт сифати кўрсаткичлари бўйича онлайн маълумотлар улашувчи  база – Numbeo Тошкентда фаровон яшаш учун керак бўладиган маблағ миқдорини маълум қилди.

Унга кўра, Тошкентда 4 кишилик оиланинг бир ой фаровон яшаши учун 23,5 млн сўм, бир киши учун эса қарийб 6,5 млн сўм керак бўлади.

Бунга:
➖Тошкентда 1 киши учун арзон ресторанда овқатланиш 70 минг сўм, ўрта даражадаги ресторанда овқатланиш эса 2 киши учун 400 минг сўмга тушиши;

➖Fast Food тармоқларида овқатланиш эса ўртача 55 минг сўмлиги;

➖Рўзғор учун ўртача нархлари олинганда, 1 литр сут – 14,7 минг сўм, 1 кг гуруч – 21,9 минг сўм, 12 дона тухум – 22,4 минг сўм, 1 кг мол гўшти – 137,9 минг сўм, 1 кг товуқ филеси – 48,2 минг сўм, 1 кг олма – 16,7 минг сўм, 1 кг банан – 22,1 минг сўм, 1 кг помидор – 19,1 минг сўм, 1 кг картошка – 7 минг сўм, 1 кг пиёз – 4,7 минг сўм бўлиши;

➖Шунингдек,  маиший хизматлар ҳамда кийим-кечакларга кетадиган харажатлар ҳам киритилган.

Сув, газ, электр токи ва чиқиндилар учун 85 квадрат метрли квартира учун 340 минг сўмдан 1 млн 200 минг сўмгача, мобил алоқа компаниялар кесимида ўртача ойлик тўлов 49 минг сўм, кабелли интернетнинг ўртача баҳоси – 150 минг сўм.

Хусусий боғчалар 3 млн сўмдан 7,1 млн сўмгача бўлса, халқаро даражадаги хусусий мактабда 1 нафар болани ўқитишнинг йиллик ўртача нархи 129 млн сўмдан ошади.

Numbeo маълумотларига кўра, харажатларнинг 30,4 фоизи дўконлардан турли маҳсулотларни сотиб олиш, 26,9 фоизи ҳар ойлик ижара, 15,2 фоизи ресторанларда овқатланиш, 9,5 фоизи транспорт, 8,1 фоизи эса спорт ва яна бўш вақтдаги машғулотлар учун сарфланади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: