Эрон яна солди-ку!.. (Видео)
Эроннинг баллистик ракетаси навбатдаги бор Исроилнинг марказий ҳудудларигача етиб борди. Снаряд турар жой мавзеси ва саноат зонаси туташган нуқтага тушиб, улкан ўра (воронка) ҳосил қилган.
Асосий зарба саноат биноларига тўғри келган: портлаш тўлқини ишлаб чиқариш биноларига жиддий шикаст етказиб, деразаларни учириб юборган ва енгил конструкцияларни вайрон қилган.
Зарба берилган вақтда яқин атрофда одамлар бўлмаган, қутқарув хизматларининг таъкидлашича, жабрланганлар йўқ.
