Геосиёсий вазият, логистика, Россияда моллар касалланиб, карантин эълон қилингани, Қозоғистон гўшт импорти ва транзитини тўхтатиб қўйгани, Покистон ва Афғонистон ўртасидаги зиддиятларга албатта мен айбдорман! Чунки гўшт ейманда!..

Геосиёсий вазият, логистика, Россияда моллар касалланиб, карантин эълон қилингани, Қозоғистон гўшт импорти ва транзитини тўхтатиб қўйгани, Покистон ва Афғонистон ўртасидаги зиддиятларга албатта мен айбдорман! Чунки гўшт ейманда!..

Ҳа, азизлар, тан олиш керак: Ўзбекистонда гўшт нархининг ошганига асосий сабабчи — МЕН! Чунки мен ноинсоф ҳалигача гўшт ейман!

Агар мен гўшт емаганимда, Покистон билан Афғонистон уришиб ўтирармиди? Россиядаги моллар карантинга тушармиди? Қозоғистон транзитни ёпиб, бизни «парҳез»га мажбур қилармиди? Йўқ, албатта! Ҳаммасига ўша менинг «гўштхўрлигим» сабаб!

Қаранг, аҳволни:

  • Расмий статистика: «10 фоиз ошди холос, 75-110 минг сўм», дейди.

  • Бозордаги ҳақиқат: Қассобнинг олдига борсангиз, худди антиквар буюм сотаётгандек, 160-200 минг сўмни «тақиллатиб» турибди.

  • Виртуал олам: «Yandex Lavka»да гўштнинг нархини кўриб, одам ўзини Дубайда юргандек ҳис қилади — 173 минг сўм! «Korzinka»да эса баъзи жойларда 260 минг! Бу гўштми ёки «Ferrari»нинг эҳтиёт қисмими, тушуниб бўлмайди.

Логистика дейсизми, геосиёсат дейсизми — хуллас, дунёнинг нариги чеккасида битта мол йўталса, бизнинг бозорда қассобнинг пичоғи беихтиёр «ўйнаб» қоляпти. Импорт секинлашган, йўллар ёпилган…

Хулоса битта: Камбағал бўлсанг, касал бўлма (олдинги мақоламни эсланг!), энди эса — камбағал бўлсанг, гўшт ема! Ўт е, гиёҳ ич (атиргул бандидан чой дамла!), лекин гўштга яқинлашма. Бўлмаса, дунёдаги барча сиёсий инқирозларга СИЗ айбдор бўлиб қолаверасиз!

Дўстларингизга ҳам юборинг: