Дахшат! Жиззахдаги ЙТҲ оқибатида 5 киши ҳалок бўлди.
Аянчли ЙТҲ 4 апрел куни Фориш тумани ҳудудида содир бўлган: Нексия ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидасини бузиб, Cобалт билан юзма-юз тўқнашган. Қурбонлар орасида Хитой фуқароси ҳам борлиги айтилмоқда.
Унга кўра, ЙТҲ 4 апрел куни соат 16:05 ларда «Жиззах-Боғдон-Қизилча» йўлида содир бўлган. Навоий вилоятининг Хатирчи туманида яшаган 27 ёшли У.Б. Nexia машинасини бошқариб бораётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузган. Оқибатда Nexia қарама-қарши йўналишда келаётган, Фориш туманида яшаган 35 ёшли Б.А. бошқарувидаги Cobalt билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган. Cobalt машинасида йўловчи сифатида кетаётган 2 киши эса шифохонада вафот этган.
Ушбу ЙТҲда 7 киши – 5 киши воқеа жойида, 2 нафари эса шифохонада ҳалок бўлганини айтмоқда. Ҳодиса юзасидан ҳозирча расмий ахборот берилмади.
Аввалроқ Навоийда икки машина тўқнашувида 5 киши вафот этганди.
