Куласанми, ўласанми?! Арзон сотсанг ҳам бўлмайди, қиммат сотсанг ҳам! Текин тарқат!.. Ё унга ҳам суд қандайдир жазо ўйлаб топадими?!

Куласанми, ўласанми?! Арзон сотсанг ҳам бўлмайди, қиммат сотсанг ҳам! Текин тарқат!.. Ё унга ҳам суд қандайдир жазо ўйлаб топадими?!

Арзон палов сотган айбдорми? Урганчда «Сузма палов» акцияси суд билан тугади!

Хоразм вилояти Урганч туманида аҳолига арзон нархда овқат улашмоқчи бўлган тадбиркор Шоҳруҳхон Қодиров кутилмаган тўсиққа дуч келди. У ижтимоий тармоқлар орқали 2 февралдан 4 февралгача Хоразм сузма паловини бор-йўғи 7 минг сўмдан сотишини эълон қилган эди.

Нон, чой, салат ва ош — ҳаммаси 7 минг сўм! Тадбиркорнинг айтишича, у шунчаки мижоз жалб қилишни ва одамларга енгиллик яратишни истаган. Бу нарх ичига нафақат ош, балки чой, нон ва салат ҳам кирган. Бироқ ҳуқуқ-тартибот органлари бу хайрли ишни «оммавий тадбирлар ўтказиш қоидаларини бузиш» деб баҳолади.

Рухсатсиз арзон сотиш мумкин эмасми? Суд ҳужжатида айтилишича, тадбиркор паловни ҳаддан ташқари арзон сотиш учун «тегишли тартибда рухсат олмаган». Энг қизиғи, овқатни арзон сотиш учун айнан қайси ташкилотдан рухсат олиш кераклиги қонунчиликда аниқ кўрсатилмаган бўлса-да, суд уни айбдор деб топди.

Суд ҳукми: 2 миллион сўмдан ортиқ жарима! Жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди тадбиркорни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 200-1-моддаси (Оммавий тадбирлар ўтказиш қоидаларини бузиш) билан айбдор деб топди ва унга 2 млн 60 минг сўм (БҲМнинг 5 баравари) жарима тайинлади.

«Билмагандим…» «Бирор жанжал ёки тартибсизлик бўлмади. Шунчаки мижоз чақирмоқчи эдим. Бунинг учун рухсат олиш кераклигини хаёлимга ҳам келтирмагандим», — дейди жаримага тортилган тадбиркор.

Дўстларингизга ҳам юборинг: