Кремл Путин рейтингининг пасайишидан хавотирда

Кремл Путин рейтингининг пасайишидан хавотирда

Кремл Путин рейтингининг пасайишидан хавотирланиб, интернет чекловларига бўлган ёндашувни қайта кўриб чиқмоқда — Bloomberg.

.Агентлик суҳбатдошларининг сўзларига кўра, Россия Федерал хавфсизлик хизматининг (ФХХ) интернет тармоғи устидан назоратни кучайтиришга бўлган интилиши баъзи юқори мартабали россиялик амалдорларни интернетга киришни тақиқлаш билан боғлиқ сиёсий ва иқтисодий хавф-хатарлар ҳақида огоҳлантиришга ундаган.

«Бу репрессив чораларни секинлаштириб, Россияда Теlegram’нинг ишлашда давом этишига имкон бериши мумкин», — дейди агентлик манбалари.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Bloomberg’нинг ушбу хабарга изоҳ бериш борасидаги сўровига жавоб бермади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: