Zara ва Bershka асосчиси янада чирқиллаган бойга айланди!..
Zara бренди эгаси Амансио Ортега 2001 йилдан буён қарийб 100 та давлатдаги 216 та объект учун тахминан 24 миллиард доллар сарфлаб, дунёдаги энг йирик кўчмас мулк соҳибига айланди. Бу ҳақда Forbes журнали хабар бермоқда.
«У кўпчилик кўчмас мулк инвесторларидан кескин фарқ қилади, чунки унда чекланмаган миқдорда маблағ бордек туюлади. У юқори хавф билан боғлиқ бўлмаган нарсаларни хуш кўради; бирор нарсани сотиб олиб, уни яхшилашга ҳаракат қилмайди. У бозордаги энг сара тоифага кирувчи коллекцион активларни сотиб олади», — дея Forbes Ортеганинг фирмаси билан ишлаган брокер сўзларидан иқтибос келтиради.
Испаниялик миллиардер портфелининг қиймати нашр томонидан 25 миллиард долларга баҳоланмоқда. Унинг таркибига 13 та давлатдаги 200 дан ортиқ объект киради. Бу кўрсаткич билан Ортега австралиялик Гарри Тригубофф (23,2 млрд доллар) ва америкалик Дональд Бренни (19,2 млрд доллар) ортда қолдириб, энг муваффақиятли кўчмас мулк магнатига айланди.
Сўнгги йилдаги инвестициялар
Фақат ўтган йилнинг ўзида 90 ёшли тадбиркор ўнта шаҳар ва саккизта давлатдаги битимлар учун 3 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлади. У қуйидагиларни сотиб олди:
-
Офис бинолари ва меҳмонхоналар;
-
Саноат зоналари ва савдо мажмуаси;
-
Кўп квартирали уй;
-
Британия порт операторининг 49% акцияси.
