АҚШ ва Украина президентлари телефон орқали мулоқот қилди

АҚШ ва Украина президентлари телефон орқали мулоқот қилди

АҚШ ва Украина президентлари Жо Байден ва Владимир Зеленский телефон орқали мулоқот қилди. Зеленскийнинг сўзларига кўра, Байден Вакиллар палатаси томонидан маъқулланган Украинани молиялаштиришни давом эттириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланиши биланоқ дарҳол имзоланишига ваъда берган.

“Биз қонун қабул қилингандан кейин мудофаа учун биринчи ёрдам пакетини муҳокама қилдик. «Менда АҚШ президентининг ишончи комилки, у тез, кучли бўлади ва бизнинг ҳаво мудофааси, узоқ масофали ва артиллерия қобилиятимизни мустаҳкамлайди», – деди Украина раҳбари.

Оқ уй баёнотида айтилишича, қонун кучга киргандан сўнг, АҚШ тезда муҳим янги ҳарбий ёрдам пакетларини тақдим этади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: