Ўлди! Энди хўжайинга нима деб жавоб беришади!..

Ўлди! Энди хўжайинга нима деб жавоб беришади!..

Туркманистонда тарихий воқеа содир бўлди.
ОАВларнинг хабар беришича, «Арқадағ» футбол жамоаси Туркманистон чемпионати доирасида ўз тарихида илк бор очко йўқотди. Мамлакат собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан 2023 йилда асос солинган футбол клуби кетма-кет 83 та ўйинда ғалаба қозониб келаётган эди.
Кеча (12 апрель куни) 2026 йилги мавсумнинг иккинчи ўйинида «Арқадағ» «Ахал» жамоаси билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Жамоа Туркманистоннинг уч карра чемпиони (2023, 2024, 2025) ҳисобланади. Биринчи мавсумда жамоа 24 та, иккинчи мавсумда 30 та, ўтган мавсумда эса 28 та ғалабага эришган эди. Шунингдек, «Арқадағ» 2026 йилги мавсумнинг илк ўйинида ҳам ғалаба қозонганди. Шу тариқа, клуб чемпионат доирасида кетма-кет 83 та ғалабали ўйин ўтказган.
Дўстларингизга ҳам юборинг: