Сенга АҚШда пишириб қўйибдими?! Тошингни тер!..

Сенга АҚШда пишириб қўйибдими?! Тошингни тер!..

UFC енгил вазн тоифаси рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турган россиялик жангчи Арман Царукян парвоз қоидаларини бузгани учун АҚШдаги авиарейсдан чиқариб юборилди. Бу ҳақдаги видео лавҳани блогер Адам Зубайраев ўз саҳифасида эълон қилди.

Маълум қилинишича, спортчи ва унинг жамоаси Филадельфияга, RAF турнири доирасида америкалик Юрайя Фейберга қарши жанг қилиш учун йўл олган эди. Бироқ парвоз амалга ошмади.

🚫 Сабаб нима?

Ҳодисага Царукян жамоасидаги шерикларининг хатти-ҳаракатлари сабаб бўлган:

  • Телефондан фойдаланиш: Жамоа аъзоларидан бири самолёт ҳавога кўтарилаётган вақтда, қоидаларга зид равишда телефондан фойдаланган.

  • Хавфсизлик қоидаларига беписандлик: Яна бир киши ортга йиғиладиган столчани жойига қўймаган. Экипажнинг бир неча бор қилган огоҳлантиришлари эътиборсиз қолдирилгач, учувчилар жангчи ва унинг жамоасини самолётдан тушириб қолдиришга қарор қилишган.

📈 Маълумот учун:

Арман Царукян UFC оламидаги энг хавфли жангчилардан бири ҳисобланади. Унинг ҳисобида 23 та ғалаба ва 3 та мағлубият бор. Ҳозирда у ўз вазнида чемпионлик камари учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: