Муҳаббат ёки можаро?
Никоҳини кўпроқ оммадан сир тутадиган ва баъзан хиёнат ҳақидаги миш-мишлар билан тилга олинадиган Кадир Дўғулу ва Неслиҳан Атагул яна диққат марказига тушди.
Кадир Дўғулунинг 44 ёшга тўлиши муносабати билан ўтказилган байрамдан лавҳалар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Уларнинг уй ҳовлисида ўтган кечада фасл жамоаси ва ҳатто донер тайёрловчилар ҳам иштирок этиб, “маҳалла тўйи кўринишидаги” базм ташкил этилди.
“Дунёдаги урушлар тўхташини истасангиз, аввало ўз оилангиз ичидаги низоларга барҳам беринг. Мен оиладаги можароларга сабабчи бўлганим учун афсусдаман. Америка билан Эрон урушяпти-ку, сабабини биласизми? Чунки биз урушяпмиз. Урушманглар, севишинглар.” – дея Кадир Дўғулу тортдаги шамларни қўли билан ўчирди.
