Отам мени урар, онам эса мени ундан қутқарарди!..

Отам мени урар, онам эса мени ундан қутқарарди!..

Покистонлик Адиб Мирзо онаси ҳақида шундай ёзган экан:
«Отам мени урар, онам эса мени ундан қутқарар эди.
Бир кун ўзимга ўзим шундай дедим:
Агар онам мени урса, отам нима қилади экан?
Негадир шу менга қизиқ эди. Шунинг учун мен онамга исён қилишни бошладим.
Онам менга: «Бозордан сут олиб кел», деганида, мен итоатсизлик қилдим ва бозорга бормадим.
Тушликка ўтирганимизда, у ликопчамга ҳар доимгидек овқат қуйди, мен ундан яна қўшишини сўрадим. У кўпайтириб берди.
Кейин менга кичкина стулга ўтириб, овқатимни ейишимни айтди.Аммо мен ерга адёл ёйиб, ўтирдим. Онам индамади.
Мен атайлаб кийимларимни кир қилиб келдим ва у билан қўпол гаплашдим.
Айни шу зардамдан кейин онам мени муқаррар равишда уришини кутгандим, отам ҳам уйда эди.
Лекин нима бўлди?
У мени олдимга келди ва маҳкам қучоқлаб: “Ўғлим, сенга нима бўлди? Касал-пасалмасмисан?” деди.
У мени бошимни силарди.
Мен эса кўзларимдан шашқатор оққан кўз ёшларимни тўхтата олмасдим…
Сиз қанчалик меҳрибонсиз, эй она.
Дўстларингизга ҳам юборинг: