Деновда ота ва бола калтакланди: ўғил вафот этди

Деновда ота ва бола калтакланди: ўғил вафот этди

Сурхондарё вилояти Денов шаҳрида пул масаласи сабаб юзага келган жанжал зўравонликка айланиб, бир киши ҳаётдан кўз юмди. 27 апрель куни аввалдан келишмовчиликда бўлган шахслар ота ва ўғилни калтаклаган. Жабрланувчилар кейин мажбуран автомашинага ўтқазилиб олиб кетилган. Оғир жароҳат олган 32 ёшли эркак шифохонада вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, 4 нафар гумонланувчи қамоққа олинган.

РАСМИЙ АХБОРОТ

Жорий йилнинг 27 апрель куни соат 17:50ларда Денов шаҳри “Боғишамол” маҳалласи ҳудудида жойлашган автотранспорт ювиш шохобчаси олдида, 1970 й.т. А.У. ҳамда унинг фарзанди 1994 й.т. А.А.ни, пул олди-берди масаласида олдиндан ўзаро зиддиятда бўлган жияни 1989 й.т. Қ.Ш. ҳамда унинг шериклари 1996 й.т. Т.Ш., 1997 й.т. Х.Ш. ҳамда 1996 й.т. Т.Ш.лар уриб, тан жароҳати етказиб, сўнг «Jentra» автомашинасига ўтказиб воқеа жойидан олиб кетишган. Шу куни Денов туман Тиббиёт бирлашмасига ётқизилган жабрланувчи А.А. ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари оқибатида, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан 28 апрель куни вафот этган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Денов тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “к,е” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб тўрт нафар иштирокчилар процессуал тартибда қамоққа олинган. Қўшимча: Жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» бандига қайта малакаланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: