Ўлим тўшагида ётган!..

Ўлим тўшагида ётган!..

1988 йил 16 июль куни, Уэмбли стадионида 65 минг томошабин қаршисида Майкл Жексон бутун концертни ўлим тўшагидаги мухлиси учун тўхтатди — кейин содир бўлган воқеа эса ақл бовар қилмас эди.
Она 9 ёшли қизини қўлида кўтариб: — «У ўляпти… Унинг орзуси сен билан рақс тушиш эди», — деб бақирди.
Бир зумда бутун саҳна қотиб қолди.
Майкл “Billie Jean” қўшиғини ижро этаётган эди. Оқ қўлқопли қўли ҳавода муаллақ тўхтаб қолди. Бас товуши ҳали ҳам стадион бағрини титратар, прожекторлар кўзни қамаштирар, 65 минг овоз эса Уэмбли узра бўрондек ёйиларди.
Шунда мусиқа орасидан аёлнинг чинқириғи эшитилди:
— «Майкл, илтимос! Қизим ўляпти!»
Аввалига қўриқчилар тўсиқ томон юришди. Қора гарнитура таққан техник саҳна ортидан қаттиқ овозда деди:
— «Номерни бузманг, жадвал жонли кетяпти!»
Аммо она аллақачон саҳнага яқин махсус ҳудудга етиб келган эди. Қўлида Майклнинг сурати туширилган футболка кийган, бошига рангли рўмол ўраган, ингичка бармоқлари онасининг елкасига маҳкам ёпишиб олган кичик қизча бор эди.
Унинг исми Эмма Родригес эди.
У атиги 9 ёшда эди.
Мадриддаги шифокорлар ота-онасига: — «Қизиингизга икки ҳафтача вақт қолган», — дейишганди.
Ўсма саккиз ойдан бери ўсиб борарди.
Концертдан уч кун олдин Эмма кислород ниқоби ортидан шивирлаб деган эди:
— «Ойи… Мен осмонга кетишимдан олдин Майкл билан рақс тушмоқчиман.»
Отаси Карлос ишлаш асбобларини сотди, қарз олди, таниш-билишларига қўнғироқ қилди. Концерт куни соат 15:00 да Испания элчихонасидаги бир таниши уларга махсус рухсатнома топиб берди. Саҳна олдига эмас, аммо қизча ўз қаҳрамонини яқиндан кўра оладиган даражада яқин жойга.
Бир ярим соат давомида Эмма ўзини тутди.
Стадионда ҳўл бетон ҳиди, қизиб кетган кабеллар иси, минглаб одамларнинг тер аралаш нафаси ва пластик стаканлардаги ширин газли ичимликнинг ҳиди қоришиб кетганди.
Онаси Мария қизининг томир уришини қайта-қайта текшириб турар, Карлос эса дори солинган кичик сумкачасининг тасмасини қаттиқ сиқиб турарди.
“Billie Jean” бошланганида Эмманинг юзи ёришиб кетди.
Гўё оғриқ бир зумга чекингандек эди.
— «Бу менинг қўшиғим», — деб шивирлади у.
Майкл ялтироқ камзулда саҳнага чиқди. Томошабинлар портлаб кетгудек қичқиришди. У саҳна бўйлаб сирғаниб юрар, бурилар, оёқлари билан ритмни ушларди. Эмма эса билаги деярли бўйсунмаса ҳам, қўлини мусиқага мос кўтаришга уринарди.
Кейин бирдан боши онасининг елкасига осилиб тушди.
Мария бақириб юборди.
Майкл ҳаракат ўртасида қотиб қолди.
Барабан яна икки марта урилди. Гитаранинг овози қалтираб узилди. Жамоадан кимдир «давом этинг» дегандек ишора қилди.
Аммо Майкл қўлини кўтарди.
Мусиқа секин ўча бошлади.
У саҳна четига келиб, прожектор нурлари орасига тикилди.
— «Хоним… Нима дедингиз?»
Мария Эммани баландроқ кўтарди.
— «У тўққиз ёшда. У ўляпти. Унинг ягона орзуси — сиз билан рақс тушиш.»
Стадион жим бўлиб борарди. Аввал олдинги секторлар. Кейин ён тарафлар. Сўнг юқори қаторлар ҳам.
Ҳатто одамлар оёғи остида эзилаётган пластик стаканлар ҳам ғичирламай қолди.
Эмма кўзларини аранг очиб, микрофон зўрға илиб олган овозда деди:
— «Мен сизни яхши кўраман, Майкл… Мен рақс тушмоқчиман…»
Майкл гуруҳ томон бурилди.
Ва қўлини кескин томоғи устида юритди.
Тўхтатинг !
Бутун Уэмбли мусиқанинг қандай узилганини эшитди.
У қўриқчиларга қараб, қизчани кўрсатди.
Қора костюмли икки одам оила томон юра бошлади.
Майкл эса саҳна четида, 65 минг инсон нигоҳлари остида она қўлидаги кичик жуссага қараб туришда давом этарди.
Эммани саҳнага олиб чиқишганида эса Майкл қўриқчиларни четга суриб қизчани бағрига босди… ва у билан рақс тушди.
БУ ҚИЗЧАНИНГ ҲАЁТИДАГИ ИЛК ва СЎНГИ РАҚС ЭДИ…
Матн тармоқдан олинди. Дуст Дуст таржимаси.
Дўстларингизга ҳам юборинг: