Агар оғзига чайнаб солиб турмасанг бир кун ҳам яшай олмайди!..
FP: АҚШ Украина ёрдамсиз бир кун ҳам чидай олмайди деб ҳисобламоқда Оқ уй Киевни қўллаб-қувватлашнинг кейинги мақсадга мувофиқлигига шубҳа қилмоқда.
Америкалик мулозимлар доимий ташқи ёрдамсиз Украина ҳатто бир кун ҳам бардош бера олмаслигига ишончи комил. Бу ҳақда 4 май куни Foreign Policy (FP) журнали хабар берди.
Журнал манбаларининг таъкидлашича, АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмуриятида Киевни бундан буён қўллаб-қувватлаш борасида скептик (шубҳа билан қараш) кайфият устуворлик қилмоқда. Оқ уй расмийлари Украина учун «унчалик руҳлантирмайдиган сигналлар» юбормоқда, янги ёрдам пакетлари борасида эса «катта ишонч йўқ».
«Мен Америка мулозимлари билан гаплашганимда, улар Украинани халқаро ёрдамсиз бир ёки икки кун ҳам яшай олмайдиган давлат сифатида кўришади», — дея иқтибос келтиради FP нашри PURL ташаббуси иштирокчиси бўлган мамлакатлардан бирининг дипломати сўзларидан.
АҚШ маъмуриятининг баъзи вакиллари Украинанинг барқарорлигига умид қилишмаяпти. Уларнинг фикрича, Вашингтонсиз Киевнинг «имкониятлари чекланган». Шу билан бирга, Украина ва унинг европалик ҳамкорлари Яқин Шарқдаги воқеалар ривожи Американинг ҳарбий ёрдамига қандай таъсир қилишини хавотир билан кутишмоқда.
Бундан аввалроқ, 30 апрель куни Пентагон раҳбари Пит Хегсет Украинага ҳарбий ёрдамни Европа Иттифоқи давлатлари тўлаши кераклигини, чунки улар учун хавф АҚШга қараганда анча яқинроқ эканини айтган эди.
