Россия 8-9-май кунлари ўт очишни тўхтатади
Россия 8-9-май кунлари ўт очишни тўхтатади. Зеленский бунга жавобан 6 майга ўтар кечаси “сукунат режими” амал қилишини айтди.
”Биз учун инсон ҳаёти ҳар қандай юбилейни “нишонлаш”дан кўра қадрлидир. Шу муносабат билан 5 майдан 6 майга ўтар кечасидан бошлаб сукунат режимини эълон қиламиз. Кўрсатилган вақтдан бошлаб кўзгу каби ҳаракат қиламиз”, деди Украина раҳбари.
Россия агар парад вақти Украина ҳужум қилса, Киевга ракеталар учиришидан огоҳлантирди.
