Евроиттифоқ Huawei ва ZTE компаниялари ускуналаридан фойдаланмаслик бўйича тавсия берди
Еврокомиссия Европа Иттифоқига аъзо давлатларга Huawei ва ZTE компаниялари ускуналаридан фойдаланмаслик бўйича тавсия берди.
Комиссия вакили Брюсселда бўлиб ўтган брифингда бу қарор телекоммуникация тармоқлари хавфсизлигини оширишга қаратилганини таъкидлади.
Маълум қилинишича, тасдиқланиш арафасида бўлган янги киберхавфсизлик қоидалари «юқори хавфли етказиб берувчилар»нинг маҳсулотларини бозорга киритишни чеклаш имконини беради.
Расмийлар фикрича, стратегик инфратузилмада қўлланиладиган технологиялар миллий ва минтақавий хавфсизлик учун катта аҳамиятга эга.
Шу боис, телекоммуникация соҳасида ишлатиладиган қурилмаларга нисбатан талаблар янада қатъийлаштирилмоқда.
Бунга жавобан Хитой томони ушбу қоидаларга нисбатан норозилик билдирган.
Маълумотларга кўра, Пекин бундай қарорларни камситувчи деб баҳолаб, қарши чоралар кўриши мумкинлигини айтган.
