Москвадаги барча аэропортлар ишини тўхтатди
Бугун, 5-майда Москванинг барча аэропортларида самолётларнинг келиши ва жўнаб кетишига вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Росавиация дастлаб Внуково, Домодедово ва Жуковскийда чекловлар эълон қилган эди, кейинчалик Шереметьево ҳам парвозларни тўхтатиш тўғрисида хабарнома берди. Аэропорт ушбу чоралар «Ковёр» режаси билан боғлиқлигини айтди.
Шунга ўхшаш парвоз чекловлари Россиянинг бошқа бир қатор минтақаларида – жами 15 та аэропортда жорий этилди. Мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, 5-май кечаси Россия ҳудуди устида 289 та Украина дронлари уриб туширилган.
