Қозоғистонга ишлаш мақсадида бораётган ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди!

Ишлаш мақсадида Қозоғистонга борган ёки меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларига ўзини элчихона ёки консулхона вакили сифатида таништириб, ҳужжатларини расмийлаштириш учун улардан пул ва паспортларини олиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Сўнгги вақтларда ишлаш мақсадида Қозоғистонга борган ёки меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларига ўзини элчихона ёки консулхона вакили сифатида таништириб, ҳужжатларини расмийлаштириш учун улардан пул ва паспортларини олиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Миграция агентлиги фуқаролардан бундай фирибгарларга ишонмаслик ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни бегоналарга бермасликни сўради ҳамда ишлаш ёки вақтинча яшаш рухсатномаларини олиш учун фуқаронинг шахсан ўзи Аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига (СОН) мурожаат этиши зарурлигини эслатиб ўтди.
Шунингдек, ўзини «дипломатик ваколатхона ходимиман» деб таништирган шахсларга дуч келган тақдирда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналарига (Остона шаҳрида: +8 (7172) 95-45-87, Олмаота шаҳрида: +8 (727) 390-26-16, Ақтау шаҳрида: +8 (729) 277-71-17) ёки қуйидаги рақамларга мурожаат қилиш сўралган: Қозоғистон Бош прокуратураси: 115; Қозоғистон полицияси: 102.