Петер Мадяр Венгрия президентини истеъфога чақирди

Петер Мадяр Венгрия президентини истеъфога чақирди

Венгриянинг янги бош вазири Петер Мадяр лавозимдаги илк нутқида мамлакат президенти Тамаш Шуйокни дарҳол истеъфога чиқишга чақирди. Унинг нутқи DRM News YouTube канали орқали намойиш этилди.

“Тамаш Шуйок Венгриянинг демократик янгиланишига тўсқинлик қилмаслиги ва 31 майдан кечиктирмай истеъфога чиқиши керак”, — деди сайланган бош вазир.

Мадяр шунингдек, Венгрия президентини қонунбузарликларда ҳамда ижтимоий, сиёсий ва молиявий соҳалардаги ҳукумат суиистеъмолларига кўз юмганликда айблади.

Бугун Петер Мадяр расман Венгрия бош вазири сифатида иш бошлади. Унинг “Тиса” партияси мухолифат сафидан ҳокимиятга келди.

Петер Мадяр 16 йил давомида мамлакатни бошқарган Виктор Орбаннинг ўрнини эгаллади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: