Евроиттифоқ Россияга қарши 21-санкциялар пакетини тайёрламоқда

Евроиттифоқ Россияга қарши 21-санкциялар пакетини тайёрламоқда

Politico нашрининг ёзишича, янги чекловлар қуйидаги йўналишларни қамраб олади:

Россиянинг «соя флоти»га тегишли танкерлар;
Россия банклари ва молиявий муассасалари;
ҳарбий-саноат компаниялари;
Украинандан олиб чиқилган ғалла савдосида иштирок этувчи фирмалар.
Манбаларга кўра, янги пакет июнь охири ёки июль бошида тақдим этилиши кутиляпти.

Нашр янги санкциялар доирасида Рус православ черковининг юқори мартабали вакиллари, жумладан патриарх Кириллга нисбатан ҳам чекловлар жорий этилиши мумкинлигини ёзди.

Еврокомиссия, шунингдек, Россия кемаларига денгиз хизматлари кўрсатишни тақиқлаш ғоясини ҳам қайта кўриб чиқиши мумкин. Аввалроқ бу ташаббусга Греция ва Малта қарши чиққан эди.

Politico суҳбатдошларидан бирига кўра, Брюсселда ҳозир санкцияларни кучайтириш учун энг қулай вақт деб ҳисобланмоқда.

ЕИ расмийлари фикрича, Россия нефтини ташувчи «соя флот»ига қарши босимни кучайтириш Кремлнинг асосий даромад манбаларидан бирига зарба беради ва Владимир Путинга нисбатан босимни оширади.

Эслатиб ўтамиз, 23 апрель куни ЕИ Россияга қарши 20-санкциялар пакетини қабул қилган эди. У икки ойдан ортиқ вақт давомида Венгрия бош вазири Виктор Орбан ҳукумати томонидан блоклаб келинган.

Европа дипломатияси раҳбари Кая Калласнинг айтишича, Венгриядаги парламент сайловларидан кейин ЕИда янги санкциялар бўйича «янги импульс» пайдо бўлган.

Каллас, шунингдек, Украина босиб олинган ҳудудларидан болалар депортациясига алоқадор шахсларга қарши янги санкциялар эълон қилиниши мумкинлигини ҳам маълум қилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: