Мутлақо ишонмасдик!.. (Видео)
Агар тушунтирмаганингизда… «Камтарга камол» деб бекорга айтишмаган. Агар шу нарсалар бизда бўлганида борми, шу заҳоти босар-тусаримизни унутиб қўйган бўлардик. Бунақанги тракторларнинг ҳатто яқинига келмасдик. Атрофимизда камида йигирмата «дўстимиз» бўларди. Ҳар куни маишат қилардик. Албатта, топганимизнинг барини еб битиргунча. Ана ундан кейин бурнимизга қўлимизни тиқиб, бировларнинг қўлида ишлардик. Ахир рўзғор тебратиш керак-ку. Ҳа, ўша кайфу сафога тўлган даврларимизни тез-тез ёдга олиб, бировларга мақтанишни ҳам унутмаган бўлардик!..
