Бухорода cолиқ бошқармаси ходими бир йўла уч фарзандли бўлди

Бухорода cолиқ бошқармаси ходими бир йўла уч фарзандли бўлди

Бухоро шаҳрида яшовчи 31 ёшли Дилрабо Латипова бир йўла уч эгизак фарзандни дунёга келтирди. Туғуруқ Бухоро шаҳар туғуруқ мажмуасида муваффақиятли ўтган.

Маълум қилинишича, 1995 йилда туғилган аёл учинчи бор она бўлиш жараёнида икки қиз ва бир ўғил фарзандли бўлди. Шифокорлар чақалоқларнинг саломатлиги ва вазни қониқарли эканини билдирмоқда.

Чақалоқлардан ўғил бола 2400 грамм, қизалоқлар эса 2140 ва 2200 грамм вазнда туғилган. Мутахассисларга кўра, уч эгизакли ҳомиладорлик юқори хавфли ҳолат ҳисобланади ва доимий тиббий назоратни талаб қилади.

Акушер-гинеколог Ораста Қиличеванинг айтишича, ҳомиладорлик даври давомида она шифокорлар кузатувида бўлган. Туғуруқ жараёни муваффақиятли кечган ва айни пайтда она ҳамда чақалоқларнинг аҳволи яхши.

Маълум бўлишича, чақалоқларнинг отаси Умид Аллаёров Бухоро вилояти солиқ бошқармасида фаолият юритади. Уч эгизакнинг дунёга келиши билан оилада фарзандлар сони беш нафарга етди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: