Гуллар байрамида гулларни “суғориш”!
Бу муаммони ҳозир айтиб олмасак, байрам бошлангандан кейин кеч бўлади.
Хуллас ўтган йили гуллар байрамида жуда бир хижолатли ҳолатнинг гувоҳи бўлдик.
Турли вилоятлардан ва ҳатто қўшни республикалардан келган меҳмонлар яқин атрофда ҳожатхона топа олмай гулларни “суғориб” юришди.
Наҳотки инсоннинг энг биринчи табий эҳтиёжини қондиришни иложи бўлмаса. Бобур боғи атрофида роса борса 2-3 та ҳожатхоналар бор холос. Уларга ҳам навбат ушанча.
Вилоят медиа департаменти раҳбари Анвар Икромнинг статистикасига ишонсак, Гуллар байрамида вилоятимизга 15 миллиондан ортиқ турист ташриф буюради. Шунча туристлар қайерга ҳожат чиқаради? Эркаклар-ку бир амаллаб эплашди, аммо аёллар-чи?
Шу ҳақида мутасаддилар, масалан ободонлаштириш бошқармаси ёки вилоят ҳокимлиги ҳеч ўйлаб кўрганмикин?
Туризмни ривожлантириш президент сиёсати даражасида турган бир пайтда туристларни энг оддий ҳожатхона билан таъминлаб қўя олмасак, мутасаддилар учун бу жуда уят бўлса керак!
