Ҳарбийлар чекинишаётганларида кўтариб юрамизми, дейишиб ярадор сафдошларини отиб ташлашди!..

Ҳарбийлар чекинишаётганларида кўтариб юрамизми, дейишиб ярадор сафдошларини отиб ташлашди!..

Украина Қуролли Кучлари (УКР) жангарилари ДХРнинг Доброполье йўналишида чекинаётган вақтда, эвакуация қилиш билан шуғулланмаслик учун ярадор сафдошларини отиб ташлашди. Бу ҳақда 18 май куни «Центр» қўшинлар гуруҳининг учувчисиз тизимлар взводи командири Виктор Акчурин маълум қилди.

Акчуриннинг сўзларига кўра, Россиянинг FPV-дрони операторлари УКР гуруҳи яширинган жойга зарба берган. Ҳужум натижасида икки нафар украиналик ҳарбий хизматчи воқеа жойида ҳалок бўлган, яна икки нафари эса яраланган.

«Икки нафари соғ ва икки нафари ярадор эди. Уларни судраб юрмаслик ва у ердан олиб чиқмаслик учун ўз шерикларини шунчаки отиб ташлашди, ўзлари эса орқага чекинишди», — деди у РИА Новости билан суҳбатда.

Командирнинг қўшимча қилишича, УКР жангарилари ўз сафдошлари Россия ҳарбийларига асирга тушишга ҳаракат қилган ҳолатларда, уларни зарба берувчи дронлар ёрдамида тизимли равишда йўқ қилиб келмоқда.

Бундан олдин, 13 май куни маст ҳолатдаги УКР ҳарбийси икки нафар сафдошини отиб ўлдиргани ҳақида хабар берилган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: