Энди ҳамма балога Абдуқодир қолдими?!

Энди ҳамма балога Абдуқодир қолдими?!

Голни қайтариши мумкин эди? Халақит бериши мумкин эди? Чаққонлик қилмади. Рақибнинг тепишига имкон берди ва ҳоказо ва ҳоказо. Йўқ, ундай эмас. Ҳали ҳам Ҳусанов ортига бир қадам бўлса-да қайтишга улгурди. Аммо унинг қайтиши етарли бўлмади, шунинг учун ҳам гол урилди. Бу ерда Ҳусановнинг ҳеч қанақанги айби йўқ. Айб эса бутун жамоада. Бутун жамоа ўйнай олмади. Ҳали ҳам омад улар томонда экан. Акс ҳолда ҳисоб бутунлай бошқача бўларди. Диққат қилган бўлсангиз, икки марта «Ман Сити»ни дарвоза устуни сақлаб қолди. Қолаверса, «Борнмут»да гол уриш учун яна имкониятлар кўп бўлди… Ўйин росмана бой берилди. Чемпион «Арсенал». Бошқа гап бўлиши мумкин эмас. Энди «Арсенал» сўнгги турга шу пайтгача захирада «михланиб» ўтирганларни тушириб, асосий эътиборни Чемпионлар лигаси финалига қаратса ҳам бўлаверади. Бошқача айтганда, Чемпионлар лигасининг финали ёнадиган кўриниш олди!..

Дўстларингизга ҳам юборинг: