Роналду бечора ҳам қариб-чириганида мақсадига эришди!.. (Видео)
Шўрлик, «Шу чемпионлик менга етишмаяпти», деб роса куйиб-пишиб юрганди, ўзини қўярга жой тополмаётганди. Ахир унга озмунча пул сарфлашдими? У бўлса бир марта ҳам чемпионликка етишолмаётганди. Ҳартугул, қариганида, пенсияга чиқиш арафасида омади келиб қолди ва чемпион бўлди. Энди ғўддайиб юради: «Мен Саудия Арабистони чемпиони бўлганимда», деб. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам, у фаолиятини зўр ўтказди… Вақтида гуриллади. Вақтида ҳақиқий жанг майдонидан қочди, ўзига сокинироқ жой топди. Мана, у ерда ҳам ғўддайиб юрибди…
Дарвоқе, у ЖЧга боради. Бизнинг шарҳловчилар унинг ҳозирги ўйинларини кузатишиб: «Қани эди, ҳамма Португалия футболчилари ҳозирги Роналду ҳолатида бўлишса», дейишмоқда. Шунда биз уларга қарши, улардан устун бўлиб ҳаракат қила оламиз!..
